Одоб-ахлоқлар қисми
Жавоб: 1: Чиройли хулқлар, аввало, Қуръони каримдан олинади. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур» [Исро сураси: 57]. 2: Ҳадиси шарифдан олинади. Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Албатта, мен чиройли хулқларни тўлиқлашлик учун юборилганман». Аҳмад ривояти
Жавоб: Эҳсон- Аллоҳ таолонинг доимо кузатиб туришлигини сезиб юриш ҳамда бандаларга яхшилик қилишликдир.
Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсада яхшилик(қилиш)ни ёзиб қўйди». Муслим ривояти
Эҳсоннинг кўринишлари қуйидагича:
Аллоҳнинг ибодатида эҳсон қилишлик. Бу эса ихлос орқали амалга ошади.
Ота-онага яхшилик қилишлик сўз ва амал орқали амалга ошади.
Қавму қариндошларга яхшилик қилишлик.
Қўшниларга яхшилик қилишлик.
Етим ва мискинларга яхшилик қилишлик.
Ўзимизга ёмонлик қилган кишиларга яхшилик қилишлик.
Гапиришликда хушмуомала бўлишлик.
Баҳс-мунозарада одобли бўлишлик.
Ҳайвонларга яхшилик қилишлик.
Жавоб:
1-Аллоҳ таолонинг ҳуқуқларини сақлашликдаги омонат.
Омонатнинг кўринишларидан: намоз, закот, рўза, ҳаж ва бошқа Аллоҳ фарз қилган ибодатларни бажаришда омонатгўй бўлишлик.
2-Бандаларнинг ҳуқуқларини бажаришдаги омонатлар:
– Инсонларнинг обрўларини сақлаш.
– Мол-дунёларини
– Қонларини
– Сирларини ва жамийки сенга омонат топширган нарсаларини сақлашдир.
Муваффаққиятга эришувчиларнинг сифатларини зикр қилиб Аллоҳ айтадики: «Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қилгувчилардир» [Мўминўн сураси: 8].
Жавоб: Ҳақиқатни айтиш ёки бир нарса қандай бўлса, шундай сифатлаш.
Унинг кўринишларидан:
Инсонлар билан мулоқотда ростгўй бўлишлик.
Ваъдага вафо қилишлик.
Ҳар бир сўз ва амалда ростгўй бўлиш.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ростгўйлик яхшиликка олиб боради. Яхшилик эса жаннатга олиб боради. Киши рост сўзлаб юради. Ҳаттоки, Аллоҳ ҳузурида сиддиқ (ростгўй) деб ёзилади», - дедилар. Муттафақун алайҳ
Жавоб: Ёлғончилик, Бу ҳақиқатнинг зидди. Улардан: Инсонлар билан мулоқотда ёлғончилик қилиш ва ёлғондан гувоҳлик бериш кабилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ёлғончилик ёмонликка олиб боради. Ёмонлик эса дўзахга олиб боради. Киши ёлғон сўзлаб юради. Ҳаттоки, Аллоҳ ҳузурида каззоб (ёлғончи) деб ёзилади», - дедилар. Муттафақун алайҳ Яна Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мунофиқнинг белгиси учтадир» – дедиларда – «Гапирса, ёлғон гапиради ва агар ваъда берса, хилоф қилади», - дедилар. Муттафақун алайҳ
Жавоб:
– Аллоҳнинг итоатида сабр қилиш.
– Маъсиятлардан сақланиб сабр қилишлик.
– Аллоҳнинг тақдирига ёзган аламларига сабр қилиш ва барча холатларда Аллоҳга ҳамд айтиш.
Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ сабрлиларни севади» [Оли-Имрон сураси 146]. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўминнинг иши ажабланарли, ҳайратомуздир. Ҳамма иши унга яхшилик келтираверади. Бу мўминларга хос бўлиб, улардан бошқаларда ундай эмас. Агар унга хурсанд қилувчи нарса етса, шукр қилади. Бу у учун яхшидир. Агар зарар берувчи нарса етса, сабр қилади. Бу ҳам унинг учун яхши бўлади», - дедилар. Муслим ривояти
Жавоб: Аллоҳга итоат қилишда, маъсиятларда бетоқатлик, сабрсизлик қилиш ва тақдирига ёзган нарсаларига сўз ва феъл билан ғазабини кўрсатиш.
Кўринишларидан:
– Ўлимни орзу қилиш.
– Ўзининг юзига уриш.
– Кийимини йиртиш
– сочини юлиш
– ўзини дуойибад қилиши.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, мукофотнинг катталиги балонинг катталигига қараб бўлади. Албатта, Аллоҳ таоло қачон бир қавмга муҳаббат қилса, бало ила синаб кўради. Ким рози бўлса, унга ризолик бўлади. Ким ғазаб қилса, унга ғазаб бўлади»,- дедилар. Термизий ва Ибн Можа ривояти
Жавоб: Инсонлар яхшилик ва ҳақда бир-бирларига ёрдам беришларидир.
Ёрдамлашишнинг кўринишлари:
– Ҳақларни ўз эгаларига қайтаришда ёрдамлашиш.
– Золимнинг зулмидан қайтаришдаги ёрдамлашиш.
– Инсонларнинг ва мискинларнинг ҳожатларини ўташдаги ёрдамлашиш.
– Барча яхши ишларда ёрдамлашиш.
– Гуноҳ, маъсият ва одамларга азият беришда ёрдамлашмаслик
Аллоҳ таоло айтади: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли зотдир» [Маида сураси: 2]. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўъминлар бир-бирига ёпишган иморат кабидир. Баъзиси баъзисини мустаҳкамлаб туради», - дедилар. Муттафақун алайҳ Ва яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Мусулмон мусулмоннинг биродаридир – унга зулм қилмайди, уни (қийналган вақтида) ёрдамсиз ташлаб қўймайди. Банда биродарини ҳожатини аритар экан, Аллоҳ унинг ўзининг ҳожатини аритади. Ким бир мўминнинг дунё ғамларидан бир ғамини аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ғамларидан бир ғамини аритади.Ким бир мусулмонни(нг айбларини) беркитса, Аллоҳ дунё ва охиратда уни(нг айбларини) беркитади. Муттафақун алайҳ
Жавоб:
1:Аллоҳ таолодан ҳаё қилиш, у зотга осийлик қилмаслик ила бўлади.
2:Инсонлардан ҳаё қилиш: ёмон-фаҳш сўзларни айтмаслик ва уларни авратларини очмаслик кабилар билан бўлади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шуъбадан иборатдир. Унинг энг афзали «Лаа илааҳа иллаллоҳ» демоқ ва энг кичиги йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлаш. Ҳаё иймоннинг шуъбасидир»,- дедилар. Муслим ривояти
Жавоб:
– Катта ёшдаги инсонларга раҳм қилиш ва уларни улуғлаш.
– Чақалоқ ва ёш болаларга раҳм қилиш.
– Фақир, мискин ва муҳтожларга раҳм қилиш.
– Ҳайвонларни едириб, ичириб ва озор бермай раҳм қилиш.
Бу нарсаларга далил, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига боқинг: «Мўминларнинг ўзаро дўстликлари, раҳм қилишлари ва меҳр кўрсатишлари худди бир жасадга ўхшайди. Ундаги бир аъзо хаста бўлса, жасаднинг қолгани унга қўшилиб бедор бўлади ва иситмалайди»,- дедилар. Муттафақун алайҳ Ва яна Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Раҳмлиларга Аллоҳ таоло раҳм қилади. Ердагиларга раҳм қилинг. Сизга осмондаги Зот раҳм қилади»,- деганлар. Абу Довуд ва Термизий ривояти
Жавоб: Аллоҳ таолога бўлган муҳаббат.
Аллоҳ таоло айтади: «Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир» [Бақара сураси: 165].
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ни яхши кўришлик.
У киши айтадиларки: «Нафсим унинг қўлида бўлган зотга қасамки, Мен сизларга отасидан ҳам, боласидан ҳам суюклироқ бўлмагунимча, сизлардан бирортангиз ҳақиқий мўмин бўла олмайсизлар». Бухорий ривояти
Мўминларни яхши кўриш, ўзига нимани яхши кўрса, мўминларга ҳам шу нарсани яхши кўришлик.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан биронтангиз ўзи яхши кўрган нарсани биродарига раво кўрмагунича мўмин бўлмайди», - дедилар. Бухорий ривояти
Жавоб: Инсоннинг юзида табассум ва лутф ёрқин бўлиб туриши ва учрашган вақтда хурсанд холда учрашишлик.
Яъни инсонлар кўрганда қочадиган қовоғи солиқ инсоннинг тескариси.
Хушмуомалалик ҳақида ҳар хил ҳадислар келган. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: «Яхши ишларнинг бирортасини пас санама, ҳаттоки биродарингга табассум ила учарашишни (ҳам пас санама)», - дедилар. Муслим ривояти Ва яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биродарингнинг юзига табассум қилишинг ҳам садақадир», - деганлар. Термизий ривояти
Жавоб: Ҳасад-бировга етган неъматга рашк билан қараш ва ўша неъматнинг ўз соҳибидан кетишини қаттиқ хоҳлашдир.
Аллоҳ таоло айтади: «Ва ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан (паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман)»
[Фалақ сураси: 5].
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир-бирингизга ҳасад қилманглар, бир-бирингизни ёмон кўрманглар, орқангизни ўгириб (юз кўрмас бўлиб) кетманглар. Аллоҳнинг (бир-бирига) биродар бандалари бўлинглар!», - дедилар. Бухорий ва Муслим ривояти
Жавоб: Истиҳзоъ – бошқа бир мусулмон биродарининг устидан кулиш ва обрўсини тўкишдир. Ва бу нарса мумкин эмас.
Аллоҳ таоло бу нарсадан қайтариб, шундай деб марҳамат қилади: «Эй иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин), эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон! Ва ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар ўзлари золимлардир» [Ҳужурот сураси: 11].
Жавоб: Ўзини бошқалардан баланд қўймаслик, бошқаларни камситмаслик ва ҳақни рад қилмасликдир.
Аллоҳ таоло айтади: «Раҳмоннинг бандалари ер юзида тавозуъ ила юрадиганлардир» [Фурқон сураси: 63]. . Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳ учун ўзини тавозеъ тутса Аллох унинг обрўсини кўтариб қўяди»,- дедилар. Муслим ривояти Ва яна айтадиларки: «Аллоҳ менга сизларнинг биринглар бошқасининг устидан фахрланмаслиги ва жабр қилмаслиги учун тавозеъли бўлишга буюришимни ваҳий қилди». Муслим ривояти
Жавоб:
1: Ҳақнинг устидан кибр қилиш, яъни ҳақни рад қилиб қабул қилмаслик.
2: Инсонларга нисбатан кибр қилиш, камситиш ва обрўсини ерга уриш каби ишлар ила бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қалбида зарра оғирлигида кибри бор киши жаннатга кирмайди»,-дедилар. «Эй Аллоҳнинг расули! Киши кийими гўзал бўлишини, пойафзали гўзал бўлишини ёқтиради-ку?»- деди бир одам. «Албатта, Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севадир. Кибр ҳақни инкор қилиш ва одамларни ҳақир санашдир»,- дедилар. Муслим ривояти
– Ҳақни рад қилиш.
– Инсонларни паст санаш.
– Яхши кийим ва оёқ кийим кийиш кибрдан эмас.
Жавоб:
– Олди-соттида матонинг айбини яшириб алдашлик.
– Илм олишда муттаҳамлик қилишлик. Масалан, талабалар имтиҳонга киргандаги турли хил ялғонлари ёки беркитиб, бир-биридан кўчириш кабилар.
– Гаплашаётгандаги муттаҳамлик. Масалан, ёлғон гувоҳлик бериш, алдаш кабилар.
– Гапирганига ва инсонлар билан тузган иттифоқига вафо қилмаслик.
Муттаҳамликдан қайтаришга далолат қилган ҳадислардан: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам савдогарнинг қопда турган молига қўлларини ботириб кўрдилар. Қарасалар, қўллари ҳўл бўлди. (усти қуруқ... Қопдаги молнинг таги ёмон, усти чиройли қилиб қўйилган) Шунда: «Эй мол эгаси, бу нима?», - дедилар. Шунда: «Эй Расулуллоҳ, ёмғир тегиб қолди», - деди. «Одамлар кўриши учун устига чиқариб қўймайсанми?! Ким бизни алдаса биздан эмас», - дедилар. Муслим ривояти
.
Жаоб: Биродарингизни ўзи ёмон кўрган нарса билан, уни йўқлигида зикр қилишингиз.
Аллоҳ таоло айтади: «Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир» [Ҳужурот сураси: 12].
Жавоб: Яхши ишларни ва ўзининг устидаги вожиб ишларни қилишда эринишлик.
Улардан: фарз-вожиб амалларни қилишдаги дангасалик.
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўларлар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдовчи»дир. Агар намозга турсалар, дангасалик билан, хўжакўрсинга турарлар ва Аллоҳни камдан кам зикр қиларлар» [Нисо сураси: 142].
Мўмин дангасаликни, ланжликни, бўшашганликни ташлаб, бу дунёда Аллоҳни рози қиладиган амалларга ҳаракат қилиб бел боғлаши керак бўлади.
Жавоб:
1: Мақталинган ғазаб: Бу Аллоҳ учун бўлади. Масалан, кофир ёки мунофиқлар, ёки бошқалар Аллоҳ ҳаром қилган ишни қилсалар.
2: Қораланган ғазаб: Бундай ғазаб, инсоннинг айтиши ва қилиши мумкин бўлмаган ишларни қилдиради ва айттиради.
Қораланган ғазабнинг муолажаси:
– Таҳорат.
– Турган бўлса, ўтиришлик, ўтирган бўлса ётишлик.
Ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ғазабланма», - деган васиятларига қулоқ тутишлик.
– Ғазабланган вақтда нафсни жиловлашлик.
– Аллоҳ таолодан рожим бўлган шайтондан паноҳ сўрашлик.
– Сукут қилмоқ.
Жавоб:
Исроф: молни нотўғри йўлга ишлатишдир.
Унинг акси бахиллик: У ҳақдан молни тийишликдир.
Саҳиҳ-тўғри нарса эса, мусулмон, у иккаласининг ўртасида саҳий бўлиши керакдир
Аллоҳ таоло айтади: «Улар инфоқ қилганларида исроф ҳам ва хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар» [Фурқон сураси: 67].
Жавоб: Қўрқоқлик- қўрқмаслик керак бўлган нарсалардан қўрқишлик.
Мисол учун ҳақ сўзни айтишликдан ёки мункар ишни қайтаришдан қўрқишлик.
Шижоат: бу- ҳақиқатга қараб интилишлик. Бунга ислом ва мусулмонларни ҳимоя қилишлик учун жиҳод майдонларига шошилишлик яққол мисол бўла олади.
Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуоларида шундай деб айтадилар: «Эй Аллоҳим, мен сендан қўрқоқликдан паноҳ беришингни сўрайман». Ва яна Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Кучли мўъмин заиф мўъминга қараганда Аллоҳга суюклироқдир ва иккаласида ҳам яхшилик бордир. Муслим ривояти
Жавоб: Лаънат айтиш ва бировни ҳақорат қилиш.
Мисол учун бирор бир кимсани "ҳайвон" деб айтишлик ҳам шу жумладан.
Ёки аврат саналган жойларни ва фаҳш сўзларни ишлатишлик.
Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буларнинг барчасидан тийдилар ва айтдилар: «Мўмин киши ҳақоратловчи ҳам, лаънатловчи ҳам, тили хунук ҳам, беадаб ҳам бўлмайди». Термизий ва Ибн Ҳиббон ривояти
Жавоб: 1: Аллоҳ таолодан чиройли хулқ беришини сўраб дуо қилмоқлик.
2: Аллоҳ таоло доимо кузатиб туришлигини ҳис қилиш.
3: Чиройли хулқнинг савобини ва у сабабли жаннатга кириш мумкин эканлигини эсламоқ.
4: Ёмон хулқнинг гуноҳ экани ва дўзахга олиб кириши мумкин эканлигини унутмаслик.
5: Чиройли хулқ Аллоҳ таоло ва бандаларнинг шу кишига бўлган муҳаббатини оширишлигини ва акси эса Аллоҳ ва одамларнинг ёмон кўришига олиб келишини эслаш.
6: Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратларини ўқиш ва унга эргашиш.
7: Яхши дўстлар билан бирга бўлиб, ахлоқсиз инсонлардан йироқ бўлиш.