Фиқҳ қисми
Жавоб: Таҳорат (Покланиш) — ҳиссий ва маънавий нопоклик, ифлосликлардан пок ва тоза бўлмоқдир.
Ифлосликлардан покланиш: Баданга, кийимга ёки намоз ўқиладиган жойларга теккан нажосатларни тозалаш билан бўлади.
Маънавий покланиш бу : ғусл ва таҳорат олиш билан бўлади. Таҳорат ва ғусл эса, инсонни тозалайдиган сувлар билан бўлади. Кимдир тоза сув топа олмаса, ёки ишлатишдан ожиз қолган бўлса таяммум олиш билан покланади.
Жавоб: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Агар мусулмон киши таҳорат олиб юзини ювса, кўзлари билан қилган барча хато камчиликлар тушган сув билан бирга «ёки охирги тушган томчи билан бирга» чиқиб кетади. Агар у қўлларини ювса, қўли билан ушлаб қилган барча гуноҳлари шу сув «ёки охирги томчиси» билан бирга чиқиб кетади. Агар у оёқларини ювса, оёқлари билан қилган барча гуноҳлари шу сув билан «ёки охирги томчи билан» чиқиб кетади. Шундай қилиб таҳоратдан гуноҳлари тўкилган ҳолатда чиқиб кетади». Муслим ривояти
Жавоб: Аввало, кафтимизни уч маротаба яхшилаб ювиб оламиз.
Сўнгра оғзимиз ва бурнимизни уч марта-дан чайқаймиз.
Оғзимизни чайқашнинг кайфияти: ўнг кафтимизга сув олиб оғзимизни чайқаймиз ва сувни чиқариб ташлаймиз.
Шу сингари, бурнимизни ҳам уч маротаба чайқаймиз.
Буриндаги сувни чап қўлимиз воситасида чиқариб ташлаймиз.
Сўнгра, юзимизни уч маротаба яхшилаб ювамиз.
Ва қўлимизни тирсак билан қўшиб ювамиз.
Сўнгра бошимизга масҳ тортишилик учун қўлларимизни сувлаб оламиз ва олди қисмидан орқа томон, кейин эса, худди шу шаклда орқадан олдинга тортамиз ва қулоқларимизни ҳам қўшиб қўямиз.
Сўнгра оёқларимизни тўпиққа қадар уч маротаба ювамиз.
Мана-шу кўринишдаги таҳорат энг комил таҳорат бўлиб ҳисобланиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг худди шундай таҳорат олганликлари Бухорий ва Муслимда Усмон ва Абдуллоҳ бин Зайддан ривоят қилинган. Бухорий ва бошқаларда келган ривоятларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, бир ва икки мартадан таҳорат олганликлари ҳам собит бўлган. Яъни барча ювиладиган тана аъзоларини бир марта ёки икки мартадан ювганлар.
Жавоб: Таҳоратнинг фарзларидан мурод шуки - агар ювилиши зарур бўлган тана аъзоларидан бирортаси ювилмай қолса, таҳорат тўғри бўлмайди ва у билан ўқилган намозни такроран ўқишлик керак.
1- Юзни ювишлик, оғизни чайқаш ва бурунни қоқиш ҳам шулар жумласидандир.
2- Қўлни тирсак билан қўшиб ювишлик.
3- Бошга масҳ тортишлик.
4- Оёқларни тўпиқлар билан қўшиб ювишлик.
5- Тана аъзоларини ювишликда тартиб билан ювишлик. Биринчи юзни, сўнгра қўлларни, сўнгра бошга масҳ тортиш сўнгра, оёқларни ювишлик.
6- Узлуксизлик. Яъни биринчи ювилган тана аъзоси қуриб қолмасдан олдин иккинчисини дарҳол ювишлик.
Бунинг мисоли, бир инсон таҳоратнинг яримини олиб сўнгра бир қанча вақт ўтиб яримини олса, бу кишининг таҳорати тўғри бўлмайди.
Жавоб: Таҳоратнинг суннатидан мурод: қилса савоб олади, қилмаса эса гуноҳ қилган бўлиб ҳисобланмайди ва таҳорат тўғри бўлади.
1- Бисмиллаҳни айтиш.
2- Мисвок ишлатиш.
3- Кафтни уч маротаба ювиш.
4- Бармоқлар ўртасига хилол тортиш.
5- Аъзоларни икки ёки уч марта ювиш.
6- Ўнг томондан бошлаш.
7- Таҳоратдан кейин зикр қилиш. "Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва расулуҳу", - деб айтишлик.
Маъноси: Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ зот йўқ ва унинг шериги йўқлигига ҳамда Муҳаммад алайҳиссалом унинг қули ва пайғамбари эканлигига гувоҳлик бераман.
8- Таҳоратдан кейин икки ракат намоз ўқиш.
1- Мусулмон бўлишлик. Кофир инсон намоз ўқиса намози ўтмайди.
2- Ақл; мажнуннинг намози дуруст эмас.
3- Ажрата билишлик; намозларнинг фарқига бормайдиган ёш боланинг намози дуруст эмас.
4- Ният.
5- Намоз вақтининг кириши.
6- Таҳорат.
7- Нажосатдан пок бўлиш.
8- Авратни беркитиш.
9- Қиблага қараб намоз ўқиш.
Жавоб: Намознинг арконлари 14 та бўлиб, қуйидагилардир:
1- Фарз намозларида туришликка қодир инсоннинг туриб ўқишлиги.
2- Эҳром такбирини айтишлик. "Аллоҳу акбар", - деб қулоқ қоқишлик.
3- Фотиҳа сурасини ўқишлик.
4- Рукуъ қилишлик. Қўлларини тизасига буклаб орқа умуртқа жойини текис тутади. Ҳамда бошини тушириб ҳам, баланд кўтариб ҳам юбормайди.
5- Рукуъдан кўтарилишлик.
6- Тик турганда текис туришлик.
7- Сажда қилишлик. Сажда қилганда пешонаси, бурни, икки кафти, икки тиззаси ва оёқ бармоқларининг учлари ерга тегишлиги керак.
8- Саждадан туриш.
9- Икки сажда ўртасида ўтиришлик.
Ўтиришда чап оёғига ўтириб ўнг оёғининиг учларини қиблага қаратган ҳолда ерга қадаш суннатдир.
10- Тинчланиш; ҳар бир амални сокинлик билан бажариш.
11- Аттаҳийятни ўқишлик.
12- Охирги ташаҳҳудга ўтириш.
13- Икки маротаба салом беришлик – Бу икки маротаба «Ассалааму алайкум ва рохматуллоҳ»,-дейиш билан бўлади.
14- Айтиб ўтганимиздай: намоз рукнларини тартиб билан бажариш: Масалан, агарда рукуъдан олдин атайлаб сажда қилса намози бузулади. Агарда эсдан чиқариб қилиб қўйса орқага рукуъ қилиш учун қайтиши лозимдир. Сўнгра қайтадан сажда қилади.
Жавоб: Намоз вожиблари саккизтадир. Улар қуидагилар:
1-Такбироти эхромдан ташқари бошқа такбирлар.
2-Имом ва ёлғиз ўқиётган одам «Самиъаллоҳу лиман хамидаҳ»,- деб айтиши.
2-«Роббанаа ва лакалхамд»,- деб айтиш.
4-Рукуъда бир марта «Субхана роббиял ъазийм»,- деб айтиш.
5-Саждада бир маротаба «Субхана роббиял аълаа»,- деб айтиш.
6-«Роббиғфирли»,- деб икки сажда ўртасида айтиш.
7-Биринчи ташаҳҳудни ўқиш.
8-Биринчи ташаҳҳудга ўтириш.
Жавоб: Ўн битта суннатдир. Улар қуйдагилар:
1-Такбиротул эҳромдан кейин: «Субхаанакаллоҳумма ва бихамдик ва табаарокасмука ва таъаала жаддука ва лаа илааҳа ғойрўка», – деб айтиш. Бу намозни очиш дуоси дейилади.
2-Аъузубиллаҳни айтиш.
3-Бисмиллаҳни айтиш.
4-(Фотиҳа сурасидан кейин) «Аамин»,- деб айтиш.
5-Фотиҳадан кейин зам сура ўқиш.
6-Имом қироат жаҳрий ўқиладиган ўринларда жаҳрий ўқишлиги.
7-Хамд айтгандан кейин «Милъўссамаавати ва милъўлъарди ва милъў маа шиъта мин шайъин баъд» деб айтиш
8-Рукуъдаги иккинчи учинчи ва ундан кейинги тасбеҳлар
9- Саждадаги биринчи тасбеҳдан кейингилари ҳам суннатдир.
10-Икки сажда ўртасидаги «Роббиғфирлии» зикрини бир мартадан кўп айтиш ҳам суннатдир.
11-Охирги ташаҳҳудда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва у кишининг оилаларига саловат ва салом айтиш ва барака тилаш. Ундан кейин дуо қилиш.
Тўртинчидан: Феълий суннатлар, яъни, суннат бўлган кўринишлар:
1- Эҳром такбири вақтида икки қўлни кўтариш.
2-Рукуъ пайтида икки қўлни кўтариш.
3-Рукуъдан қайта кўтарилганда икки қўлни кўтариш.
4-Ундан кейин қўлларни қайтадан бойлашлик.
5-Ўнг қўлни чап қўлни устига қўйиш.
6-Сажда қиладиган ўрнига қараб туриш.
7-Турган пайтида икки оёғини орасини очиб туриш.
8-Рукуъда тиззадаги қўлнинг панжаларини орасини очган ҳолда ушлаш, белини теккис тутиш ва бошини ҳам теккис тутиш.
9-Сажда аъзоларини барчасини ўз ўрнига қўйиб сажда қилиш, ва саждагоҳга қўли ва пешонаси ҳеч қандай тўсиқсиз тегиши.
10-Саждада қорнини икки сонидан, чиғаноқларини биқинидан, билакларини ердан узоқда тутиши, икки сонини орасини очиши, товонларини теккис тутиш, ва оёқ бармоқларининг остини ерга қаратиши, саждада қўллар елка баробарида қўйиб ва бармоқларини орасини ёпиб теккис қилади.
11-Икки сажда орасида ва ташаҳҳудда ўтирганда чап оёғи устига ўтириб, ўнг оёғини тик қилиб панжаларини қиблага қаратмоғи ва охирги ташаҳҳудда икки ёнбоши билан ўтириб, чап оёғини ўнг томонга чиқариб ўнг оёғини эса тик қадамоқ керак.
16-Сўнгра ўтирганда чап оёғининг ост қисмига ўтириб, ўнг оёғини тик қилиб, оёқ панжаларининг учини қибла томонга қаратади. Ташаҳҳудда ҳам худди шу кўриниш, аммо ўрта бармоғи билан бош бармоқни узук каби боғлайди ва кўрсаткич бармоғини дуо қилаётганда ҳаракатлантиради. Ва чап қўлини чап сонига бармоқларини бир-бирига жипс қилиб теккис ҳолда қиблага қаратади.
13-Ўнг ва чап томонга қараб салом бериш.
Жавоб: Намознинг кўриниши:
1-Бутун бадани ила қиблага қараб туради, ён-атрофга қарамасдан, бурилмасдан туради.
2-Сўнгра қалбида ўқимоқчи бўлган намозини ният қилади. Нимани ният қилганини нутқ қилмайди.
3-Сўнгра такбиротул эҳромни «Аллоҳу акбар»,- деб айтади. Қўлларини такбир пайтида елкалари миқдорида кўтаради.
4-Сўнгра ўнг қўлининг кафтини чап қўлинининг кафтининг устига иккаласини эса, кўкрагининг устига қўяди.
5-Сўнгра истифтоҳ дуосини ўқийди ва айтадики: (اللَّهُمَّ بَاعِدْ بَيْنِي وَبَيْنَ خَطَايَايَ كَمَا بَاعَدْتَ بَيْنَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ، اللَّهُمَّ نَقِّنِي مِنْ خَطَايَايَ كَمَا يُنَقَّى الثَّوْبُ الأَبْيَضُ مِنَ الدَّنَسِ، اللَّهُمَّ اغْسِلْنِي مِنْ خَطَايَايَ بِالثَّلْجِ وَالْمَاءِ وَالْبَرَدِ).
Маъноси: Аллоҳим, мен билан хатоларим орасини мағриб билан машриқ ўртасини узоқ қилганинг каби йироқ эт. Аллоҳим! Оппоқ либос кирликдан тозалангани каби мени ҳам хатоларимдан тоза эт. Аллоҳим! Мени хатоларимдан қор билан, сув билан ва дўл билан юв-покла!
ёки
(سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ، وَتَبَارَكَ اسْمُكَ، وَتَعَالَى جَدُّكَ، وَلاَ إِلَهَ غَيْرُكَ).
«Субхаанакаллоҳумма ва бихамдик ва табаарокасмука ва таъаала жаддука ва лаа илааҳа ғойрўка», – деб айтиш.
Маъноси:
Эй Аллоҳ! Сен (барча айбу нуқсонлардан) поксан. Сенинг ҳамдинг билан (тасбеҳ айтдим). Сенинг исминг баракотли, улуғлигинг олий бўлди ва Сендан ўзга илоҳ (и барҳақ) йўқдир.
Сўнгра: «Аъузу биллаҳи минашшайтоониррожийм»,- деб Аллоҳдан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сурайди. 7-Сўнгра, бисмиллаҳни айтиб фотиҳа сурасини ўқийди: Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан «Барча мақтов, шукрлар оламларнинг Роббиси Аллоҳга бўлсин» У Роҳман ва Раҳийм... (Барчага-кофирга ҳам, мўъминга ҳам меҳрибон ва неъмат берувчи. "Роҳман" сифати фақат Аллоҳга хос бўлиб, ундан бошқа ҳеч кимга нисбатан бу сифатни ишлатиб бўлмайди. "Раҳийм" сифати, хосроқ бўлиб, фақат мўъминларга қиёмат куни раҳм қилувчи маъносини англатади ва Аллоҳдан ўзгаларга, жумладан, Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан ҳам ишлатилади.) У Қиёмат кунининг подшоҳи, эгаси. ("Дин" сўзи арабчада ҳисоб, жазо, мукофот маъноларини билдиради. "Явмид дин"-қиёмат кунида бандалар қайта тирилтирилиб ҳисоб-китоб қилинади. Яхшига мукофот, ёмонга жазо берилади. Бу оятни ўқиганда қиёматни эслаб, ўша даҳшатли кунда фақат Аллоҳнинг ўзи ҳукм чиқаришини, ўша ерда уялиб қолмасликни эслаб, унга тайёргарлик кўришга аҳд қилинади.) Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз. ( "Иййака наъбуду" "фақат Сенга ибодат қиламиз" маъносини англатади. Бу эса, банда тарафидан Аллоҳга берилган улкан ваъда. Аллоҳ таоло барчамизни ушбу ваъданинг устидан чиқадиганлардан қилсин. "Иййака настаъин" ҳам, фақат Аллоҳдангина ёрдам сўраш маъносини англатади.) Бизни тўғри йўлга бошлагин. ("Ҳидоятга бошлаш" луғатда бирор нарсага лутф билан йўллаб қўйишга айтилади.) Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас». [Фотиҳа сураси: 1-7].
Сўнгра «Аамин»,- деб айтади. Маъноси: Аллоҳим қабул айла!
8-Сўнгра, Қуръондан қўлдан келгунча зам сура ўқийди. Бомдод намозини узунроқ ўқийди.
9-Сўнгра рукуъ қилади, яъни Аллоҳни улуғлаб белини букади. Рукуъ қилаётган вақтда такбир айтади ва шу вақтни ўзида қўлларини елка миқдорича кўтаради.
Белини ва бошини теккис қилиб икки қўлини бармоқларини орасини очган ҳолда тиззасига қўяди.
10-Рукуъда «Субхаана роббиляъазиим» деб уч марта айтади. Ҳохласа «Субхаанакаллоҳумма ва биҳамдик, Аллоҳуммағфирлии»,- деб қўшса ҳам бўлади.
11-Сўнгра бошини рукуъдан кўтарганча «самиъаллоҳў лиман хамидаҳ»,- деб айтади. Ва кўтарилаётганда ҳам қўлларини елка миқдорича кўтаради. Имомга эргашган инсон эса, юқоридагини айтмайди. Балки «Роббанаа ва лакалхамд»,- деб айтади.
Сўнгра «Роббана ва лакалхамдў мил'ас-самааваати ва мил'ал- арзи ва маа байнаҳумаа ва мила маа ши'та мин шай'ин баъд»,- деб айтади.
Маъноси: Осмонлару ер ва улар ўртасидаги нарсалар миқдорича, яна Ўзинг хоҳлаган нарса миқдорича (ҳамд бўлсин).
13-Сўнгра биринчи саждага кетади: ва саждага кетаётган вақтда «Аллоҳу акбар»,- деб айтади. Ва еттита аъзоси билан сажда қилади. Улар: Пешона, бурун, икки кафт, икки тиззи ва икки оёқнинг учлари.
Саждада қорнини икки сонидан, чиғаноқларини биқинидан ва билакларини ердан узоқда тутади. Панжаларини учини қиблага қаратади.
14-Ва саждада «Субхаана роббилаълаа»,- деб уч марта айтади. Ҳохласа «Субхаанакаллоҳумма ва бихамдик, Аллоҳуммағфирлии»,- деб қўшса ҳам бўлади.
15-Сўнгра саждадан бошини «Аллоҳу акбар»,- деб кўтаради.
16-Сўнгра икки сажда орасида ва ташаҳҳудда ўтирганда чап оёғи устига ўтириб, ўнг оёғини тик қилиб панжаларини қиблага қаратади. Ташаҳҳудда ҳам ҳудди шу кўриниш, аммо ўрта бармоғи билан бош бармоқни узук каби боғлайди ва кўрсаткич бармоғини дуо қилаётганда ҳаракатлантиради. Ва чап қўлини чап сонига бармоқларини бир-бирига жипс қилиб теккис ҳолда қиблага қаратади.
17- Ва икки сажда орасида: ( اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي، وَارْحَمْنِي، وَاهْدِنِي، وَاجْبُرْنِي، وَعَافِنِي وَارْزُقْنِي، وَارْفَعْنِي ).
«Роббиғфирлии варҳамнии ваҳдинии важбўрнии ва ъаафинии варзўқний варфаъний»,- деб айтади.
Маъноси: Роббим, мени мағфират эт. Менга раҳм эт. Мени ҳидоят қил, ўнгла ва офият (соғлик) ато эт. Менга ризқ бер ва мени баланд қил.
18-Сўнгра биринчи марта сажда қилгандай иккинчи маротаба ҳам сажда қилади. Иккинчисига бораётиб хам сажда қилади.
19-Сўнгра «Аллоҳу акбар»,- деган ҳолда иккинчи саждадан кўтарилади. Иккинчи ракатни ҳам биринчи ракат каби ўқийди, фақат истифтоҳ дуосини ўқимайди.
20-Сўнгра иккинчи ракатга «Аллоҳу акбар»,- деган ҳолда ўтиради. Икки сажда ўртасида ўтиргандай ўтиради.
Ва ташаҳҳудни ўқийди: Ташаҳҳуд: «Аттаҳиййаату лиллаахи вас-солаваату ват-тоййибаат Ассаламу ъалайка айюҳан-набийю ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ. Ассаламу ъалайна ва ъалаа ъибадиллааҳис- солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоху ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва росуулуҳ»
Маъноси: Саломлар (ёки қавлий ибодатлар), намозлар (ёки баданий ибодатлар) ва (ҳамду санода ишлатиладиган) тоййиба-покиза сўзлар-амаллар Аллоҳ учундир. Эй Набий! Сизга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракотлари бўлсин. Бизга ҳамда Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга (ҳақ) маъбуд йўқ ва Муҳаммад Унинг қули ҳамда расулидир.
Саловат: "Аллоҳумма, солли ъалаа
Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад,
камаа соллайта ъалаа Иброоҳиима ва ъалаа аали Иброоҳийм. Иннака ҳамийдум- мажийд. Аллоҳумма, баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа Иброоҳиима ва ъалаа аали Иброоҳийм. Иннака ҳамиидум мажийд».
Маъноси: Эй Аллоҳ! Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига раҳмат этганинг каби Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам раҳм қил. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан. Эй Аллоҳ! Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига баракот-хайр ато этганингдек Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам баракот-хайр ато эт. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан.
Саловатдан кейинги дуо: «Аллоҳумма, инний аъуузу бика мин ъазаабил-қобри ва мин ъазааби жаҳаннама ва мин фитнатил-маҳйаа вал-мамаати ва мин шарри фитнатил- масийҳид-дажжаал».
Маъноси: Аллоҳим! Мен Сендан қабр азобидан, жаҳаннам азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан ҳамда масиҳи Дажжол фитнасининг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўрайман. Сўнгра Роббисига ўзи хоҳлаган дуолар билан дунё ва охират яхшиликларидан сураб дуо қилади.
22-Сўнгра ўнг ва чап томонига Ассалааму алайкум ва рохматуллоҳ»,- деб салом беради.
23-Агар намоз икки ёки уч ракат бўладиган бўлса, аттахиётни ўқигандан кейин учинчи ракатга туради.
24-Учинчи ракатга тураётган вақтида «Аллоҳу акбар»,- дейди ва қўлларини ўша вақтда елкаси баробарида кўтаради.
25-Сўнгра намозини қолганини ҳам иккинчи ракат каби ўқийди фақат фотиҳа сурасини ўқиш билан чекланади.
26-Охирги ташаҳҳудда икки ёнбоши ила ўтириб, чап оёғини ўнг томонга чиқариб ўнг оёғини ерга тик қадамоқлиги керак. Ва қўлларини олдинги ташаҳҳудда қўйгандай сонига қўяди.
27-Ҳар доим охирги ракаттан кейин ўтирганда, ташаҳҳудни ва саловатни ўқийди ва дуо қилади.
28-Сўнгра ўнг ва чап томонига Ассалааму алайкум ва рохматуллоҳ»,- деб салом беради.
Жавоб: Уч маротаба истиғфор айтади.
«Аллоҳумма, антас-салааму ва минкас- салаам. Табаарокта йаа зал-жалаали вал-икроом».
Маъноси: Сен Саломдирсан (яъни, Салом Аллоҳнинг исмларидан бири, маъноси Сен барча айбу нуқсондан саломатсан ва Сен бандаларингни ҳалокат ўринларидан сақловчи-саломат этувчи Салом Зотдирсан). Салом Сендандир! (Яъни, саломатлик фақат Сен томонингдан). Эй улуғлик ва икром соҳиби, Сен (айбу нуқсондан) пок ва муқаддасдирсан.
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳууу лаа шарийка лаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай'ин қодийр. Аллоҳумма, лаа мааниъа лимаа аътойта ва лаа муътия лимаа манаъта ва лаа янфаъу зал-жадди минкал-жадд»
Маъноси: Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ! У ёлғиз ҳам шериксиз зотдир! Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир! У барча нарсага қодир. Эй Аллоҳ, Сен берган нарсани тўсувчи, Сен тўсган нарсани берувчи йўқ. Сенинг ҳузурингда улуғлик-бойлик эгасига улуғлиги-бойлиги фойда беролмас.
Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳууу лаа шарийкалаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли
шай'ин қодийр. Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу ва лаа наъбуду иллаа иййааҳ. Лаҳун-неъмату ва лаҳул-фазлу ва лаҳус-санаа ул-ҳасан. Лаа илааҳа иллаллоҳ, мухлисийна лаҳуд- дийна ва лав кариҳал-каафируун
– «Субханаллоҳ» ўттиз уч марта.
«Алхамдулиллаҳ» ўттиз уч марта.
«Аллоҳу акбар» ўттиз уч марта.
Сўнгра юзинчи қилиб қуидаги зикрни айтади: Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳуу лаа шариикалаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай'ин қодийр.
– Ихлос, фалақ ва нос сураларини бомдод ва шом намозларидан кейин уч маротаба ва қолган намозлардан кейин бир маротаба ўқийди.
– Оятал курсийни бир марта ўқийди.
Жавоб: Бомдоддан олдин икки ракат.
Пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракат.
Пешин намози фарзидан кейин икки ракат.
Шом фарзидан кейин икки ракат.
Хуфтондан кейин икки ракат.
Бу суннат намозларнинг фазли ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки бир кунда Аллоҳ учун ўн икки ракат нафл намоз ўқиса, Аллоҳ у киши учун жаннатда уй қуради», – дедилар. Муслим ва бошқалар ривояти
Жавоб: Жума куни. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кунларингизнинг энг яхшиси жума кунидир. Шу кунда Одам яратилди ва шу кунда жони узилди, шу кунда қайта тирилиш учун сур чалинади ва шу кунда соъқ бўлади. Бас, жума куни менга саловат айтишни кўпайтиринглар! Менга саловатинглар тақдим этилади», - дедилар. Шунда: «Эй, Расулуллоҳ! Қандай қилиб саловатларимиз сизга тақдим қилинади, сизнинг жасадингиз чириган бўладикў », - деб айтишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ ерга пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ҳаром қилган», - дедилар. Абу Довуд ва бошқалар ривояти
Жавоб: Бомдод вақтидан қуёш ботгунча ният ила рўзани бузадиган нарсалардан ўзини сақлаш билан Аллоҳга ибодат қилишдир.
Рўза икки хил бўлади:
Вожиб рўза: Мисол, Рамазон рўзаси, бу ислом динининг арконларининг бир рукнидир.
Аллоҳ таоло айтади: «Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсангиз» [Бақара сураси: 183].
Вожиб бўлмаган рўза: Масалан, хафтанинг душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш, ҳар бир ойда уч кун рўза тутиш ва энг афзали тўлин ой кечалари тутишликдир. Қамарий ойнинг (13, 14, 15)-кунлари.
Жавоб: 1-Оғиз очишга (ифторликка) шошилишлик.
2-Саҳарлик қилиш ва уни кечиктириш.
3-Рўза вақтида яхши ишларни ва ибодатларни кўпайтириш.
4-Бирорта уни сўкадиган бўлса, «мен рўзадорман», - деб айтиш.
5-Ифторлик вақтида дуо қилиш.
6-Янги етилган хурмолар билан ёки қоқ хурмолар билан, агар топмаса, сув билан ифторлик қилиш.
Жавоб: Ҳаж – Аллоҳ таолонинг уйига махсус амалларни қилиш учун махсус вақтда бориш.
Аллоҳ таоло айтади: «Ва йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни ҳаж-зиёрат қилиш бурчи бордир. Кимда-ким кофир бўлса (яъни, Каъбани зиёрат қилиш фарз эканини инкор қилса), бас, албатта Аллоҳ бутун оламлардан беҳожат бўлган Зотдир» [Оли Имрон сураси: 97].
Жавоб: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳ учун ҳаж қилиб, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онасидан янги туғилгандек бўлиб қайтади», - дедилар. Бухорий ва бошқалар ривояти
- " Онасидан янги туғилгандек" яъни гуноҳсиз деган маънони билдиради.
Жавоб: Ислом ва мусулмонларни ҳимоя қилиш ва ислом динини етказишлик йўлида бор куч ва ҳаракатни юмшашлик. Ёки ислом ва мусулмонлар учун жанг қилишлик.
Аллоҳ таоло айтади: «(Эй мўминлар), хоҳ енгил, хоҳ оғир ҳолингизда (яъни, истасангиз, истамасангиз жиҳодга) чиқингиз ва молу жонларингиз билан Аллоҳ йўлида курашингиз! Агар билсангизлар, мана шу ўзларингиз учун яхшироқдир» [Тавба сураси : 41].