Ҳадис қисми
Амирул-мўъминийн Абу Ҳафс Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деяётганларини эшитдим: «Албатта, амаллар ниятларга кўра (баҳоланади). Ва ҳар бир кишига ўзи ният қилган нарсаси (бўлади). Кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг расули учун бўлса, демак, унинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг расули учун бўлибди (яъни, шу амалнинг савобини топибди). Кимнинг ҳижрати мол-дунёга эришиш ёки бир аёлга уйланиш учун бўлса, унинг ҳижрати ўзи ҳижрат (мақсад) қилган нарса учун бўлибди». Бухорий ва Муслим ривояти.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1: Намоз, рўза, ҳаж ва ундан бошқа амаллар учун, балки, ҳар бир амали учун ният қилиши шартдир.
2: Ният қилганда холис Аллоҳ учун қилишлик керак.
* Иккинчи ҳадис
Жавоб: Мўминлар онаси, Умму Абдуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳодан қилинган ривоят. У киши айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бизнинг мана бу ишимизда ундан бўлмаган янги нарсани чиқарса, у (иши) рад қилингандир», дедилар» Бухорий ва Муслим ривояти.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1: Динда бидъат қилишдан қайтариқ бор.
2: Янги чиққан амаллар қабул бўлмаслиги ва у ишлари ўзига фойдасиз қайтарилади.
Учинчи ҳадис
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида ўтирган эдик. Бир пайт кийимлари оппоқ, соч-соқоли қоп-қора, устида сафар аломати кўринмаётган (кийимларига гард қўнмаганки, узоқдан сафар қилиб келибди, десак) ва биронтамиз ҳам уни танимайдиган бир киши тўсатдан кириб келди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб ўтирди, икки тиззасини (Расулуллоҳнинг) тиззаларига тиради (юзма-юз, бақамти бўлиб ўтириб олди), икки қўлини (ўзининг) сони устига қўйиб, «Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар бер»-, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ислом – «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва албатта, Муҳаммад Унинг элчисидир»-, деб гувоҳлик беришинг, намоз ўқишинг, закотни беришинг, Рамазон (ойи) рўзасини тутишинг ва йўлига қодир бўлсанг Байтга (Каъбага) ҳаж қилиб боришинг», дедилар. У: «Тўғри айтдинг»-, деди. Унинг ишидан ажабландик: ўзи сўраб, (жавобни) ўзи тасдиқлаяпти. Кейин: «Менга иймон ҳақида хабар бер»-, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Иймон) Аллоҳга, Унинг малоика-фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ва қадарнинг яхшию ёмонига иймон келтиришинг»-, дедилар. У (одам): «Тўғри айтдинг»-, деб, кейин «Энди эҳсон ҳақида хабар бер»-, деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Эҳсон) Аллоҳга Уни кўриб тургандек ибодат қилишинг. Агар Уни кўрмасанг, У сени кўради (биринчи ҳолатдагидек ибодат қила олмасанг, унда иккинчи ҳолатдагидек – Аллоҳ сени кўриб турганини ҳис қилиб, Унга ибодат қилишинг)»-, дедилар. У (савол беришда давом этиб): «Қиёмат (қачон бўлиши) ҳақида хабар бер»-, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У ҳақида сўралувчи сўровчидан илмлироқ эмас (сен унинг қачон бўлишини билмаганингдек, мен ҳам бу ҳақида ҳеч нарса билмайман)»-, дедилар. У: «Унда унинг аломатлари ҳақида хабар бер»-, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Аломатлари) чўри ўз бекасини туғиши (фарзанд улғайиб ўз онасига худди чўрисидек муомала қилиши), ялангоёқ, яланғоч, қашшоқ, (олдин) қўй боқиб юрган кишилар баланд-баланд бинолар қуришда ўзаро мусобақага киришиши»-, дедилар. Кейин у одам кетди. Бир муддат жим туриб қолдик. Кейин (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Эй Умар, бу савол берувчи кимлигини биласанми?»-, дедилар. «Аллоҳ ва Расули билгувчироқ»-, деб жавоб бердим. (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) «У Жибрил. Сизларга динингизни ўргатиш учун келган эди»-, деб айтдилар» Муслим ривояти.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1: Исломдаги беш рукннинг зикри, улар:
– Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг элчиси”-, деб гувоҳлик бериш,
– намозни барпо этиш (ўз вақтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатганларидай ўқиш),
– закот бериш,
– Рамазон (ойи) рўзасини тутиш
– Байтга (Каъбага) ҳаж қилиб бориш,
2: Олти иймон арконларининг зикри, улар:
– Аллоҳга иймон келтириш
– фаришталарига
– китобларига
– пайғамбарларига
– Қиёмат кунига
– Тақдирнинг яхшию ёмонига
3: Эҳсон рукнларининг зикри ва у битта рукндир. У ҳам бўлса, Аллоҳ таолони кўриб тургандай ёки у зот мени кўриб турибди деб ибодат қилиш.
4: Қиёмат соати қачон эканлигин Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмаслиги.
Тўртинчи ҳадис
Жавоб: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир», - дедилар. Термизий ривоят қилган ва бу ҳадисни: «Саҳиҳ ҳасан ҳадис», - деган.
Ҳадисдаги фойдалар:
1: Хулқни гўзаллаштиришга ундашлик.
2: Хулқнинг комил бўлиши иймоннинг комиллигидандир.
3: Иймон зиёда бўлади ва сусаяди.
Бешинчи ҳадис
Жавоб: Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳнинг номидан бошқа билан қасам ичса, куфр ёки ширк келтирибди». Термизий ривояти
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
– Аллоҳнинг номидан бошқа ном билан қасам ичса бўлмайди.
– Аллоҳ таолодан бошқа билан қасам ичиш кичик ширкдир.
Олтинчи ҳадис
Жавоб: Анас розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен унга отаси, онаси ва барча инсонлардан севимлироқ бўлмагунимча, иймонли бўлмайди», - дедилар. Бухорий ва Муслим ривояти
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
– Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни барчадан кўпроқ севиш вожибдир.
– ва шундай севишлик иймоннинг комиллигидандир.
Еттинчи ҳадис
Жавоб: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан биронтангиз ўзи яхши кўрган нарсани биродарига раво кўрмагунича мўмин бўлмайди», - дедилар. Бухорий ва Муслим ривояти
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
- мўмин кишига ўзига яхши кўрган нарсаларини биродарига ҳам яхши кўриши керак.
- ва бу иймоннинг комиллигидандир.
Саккизинчи ҳадис
Жавоб: Абу Саъид розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, Бу (сура) Қуръоннинг учдан бирига тенгдир». Бухорий ривояти
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1: Ихлос сурасининг фазилати.
2: Ва бу сура Қуръоннинг учдан бирига тенг.
Тўққизинчи ҳадис
Жавоб: Абу Муса розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ» жаннат хазиналарининг бир хазинасидир». Бухорий ва Муслим ривояти
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1: Бу сўзнинг фазилати ва бу сўз жаннат хазиналаридан бир хазинадир.
2: Банда ўзи бирор иш қила олмаслигини ва куч-қуввати йўқ эканини тан олиб ва фақат Аллоҳгагина суяниши.
Ўнинчи ҳадис
Жавоб: Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадис. У киши айтдилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деяётганларини эшитдим: «... Огоҳ бўлинглар: Аллоҳнинг қўриқланадиган ери У ҳаром қилган нарсалардир. Огоҳ бўлинглар: жасадда бир парча гўшт борки, агар у яхши бўлса, бутун жасад ислоҳ (яроқли) бўлади, агар фосид (бузуқ) бўлса, бутун жасад бузилади. Огоҳ бўлинглар: у қалбдир!». Бухорий ва Муслим ривояти
Ҳадисдан олинадиган баъзи фойдалар:
1: Қалб яхши бўлса, инсоннинг ичи ҳам, таши ҳам яхши бўлади.
2: Қалбнинг салоҳиятига эътиборли бўлиш, чунки инсоннинг салоҳияти қалбга боғлангандир.
Ўн биринчи ҳадис
Жавоб: Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимнинг охирги сўзи «Лаа илааҳа илла Аллоҳ» бўлса, жаннатга киради», - дедилар. Абу Довуд ривояти
Ҳадисдан олинадиган баъзи фойдалар:
1: «Лаа илааҳа илла Аллоҳ» сўзининг фазилати ва банда бу калима ила жаннатга кириши.
2: Дунёдаги охирги сўзи «Лаа илааҳа илла Аллоҳ» бўлган кишининг фазилати.
Ўн иккинчи ҳадис
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўмин киши ҳақоратловчи ҳам, лаънатловчи ҳам, тили хунук ҳам, беадаб ҳам бўлмайди». Термизий ривояти
Ҳадисдан олинадиган баъзи фойдалар:
1: Барча ботил ва қабиҳ суўзлардан қайтариш.
2: Бу нарсалар билан мўминнинг тили безалиши лозим
Ўн учинчи ҳадис
Жавоб: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Кишининг исломининг чиройлилигидан ўзига тегишлик бўлмаган нарсани тарк этиши». Термизий ва бошқалар ривояти
Ҳадисдан олинадиган баъзи фойдалар:
1: Инсонинг дунёсига ҳам, охиратига ҳам фойда бермайдиган нарсаларни тарк қилиши.
2: Кераксиз нарсаларни тарк қилиши исломининг комиллигидандир.
Ўн тўртинчи ҳадис
Жавоб: Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бунинг учун бир савоб бўлади. Ҳар бир савоб эса ўн баравари(га кўпайтирилади). «Алиф. Лаам. Мийм – бир ҳарф» демайман. Балки «Алиф» бир ҳарф, «Лаам» бир ҳарф, «Мийм» бир ҳарфдир», дедилар». Термизий ривояти
Ҳадисдан олинадиган баъзи фойдалар:
1: Қуръон тиловатининг фазилати.
2: Ўқиган ҳар бир ҳарфингиз учун савоблар ёзилиши.