Исломий одоблар қисми

Жавоб:
1-Аллоҳ таолони улуғлаш
2:
Ёлғиз унгагина ибодат.
3:
Аллоҳга итоат қилиш
4: Унга осийлик қилмаслик.
5:
Аллоҳ азза ва жалланинг берган сон-саноқсиз неъматларига ва бизнинг устимиздаги фазлига шукр қилиш ва ҳамд айтиш.
6:
Пешонамизга ёзган тақдирига сабр қилиш.

Жавоб:
1: У зотга эргашиш ва иқтидо қилиш.
2:
Итоат қилиш.
3:
Осийлик қилмаслик.
4:
Хабар берган нарсаларини тасдиқлаш.
5:
Пайғасбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига зиёдалар қўшиб бидъат ишларни чиқармаслик.
6:
Ўзидан ва барча инсонлардан кўпроқ севиш.
7:
У кишини улуғлаш, у кишига ва суннатига ёрдам бериш.

Жавоб:
1: Маъсият бўлмаган ўринда итоат қилиш.
2:
Ота-онага хизмат қилиш.
3:
Ота-онага ёрдам бериш.
4:
Ота-онанинг эхтиёжларини қондириш.
5:
Ота-онанинг хаққига дуо қилиш.
6:
Гаплашаётганда одобли бўлиш ҳаттоки «уф» дейиш ҳам мумкин эмас. Шундай экан, ундан ёмонроғини умуман айтиш мумкин эмас.
7-Ота-онанинг юзларига табассум ила боқиш ва қовоғини солиб олмаслик.
8-Ота-онанинг овозидан овозини баланд қилмаслик, гапларига яхшилаб қулоқ тутиш, гапларини ўртасидан бўлмаслик ва уларни исмлари билан чақирмаслик, балки «ота», «она» деб нидо қилиш.
9:
Уларнинг олдига киришдан олдин изн сурашлик.
10:
Ота-онамизнинг қўлларини, бошларини ўпишлик.

Жавоб:
1: Ака-ука, опа-сингил, амма-хола, тоға-амаки ва бошқа қариндошларни зиёрат қилиш ила
2:
Сўз ва феъл ила уларга яхшилик қилиш ила
3: Уларга қўнғироқ қилиб, аҳволларини сўраш.

Жавоб:
1: Яхши кўраман ва яхшиларни дўст тутаман.
2:
Ёмонлардан четланаман ва дўст бўлмайман.
3:
Биродарларимга қўл бериб саломлашаман.
4:
Агар касал бўлсалар, зиёрат қиламан ва уларга шифо тилаб, дуо қиламан.
5:
Акса бериб «алхамдулиллаҳ» деса, «ярхамукаллоҳ» дейман.
6:
Агар мени зиёратга чақирса, бораман.
7:
Ва унга насиҳат қиламан.
8:
Зулм кўрса ёрдам бераман ва зулм қилса, уни зулмдан тўсаман.
10:
Ўзимга яхши кўрган нарсани унга ҳам яхши кўраман.
11:
Агар ёрдамга муҳтожлиги бўлса, ёрдам бераман.
12:
Тил билан ёки танам билан азият бермайман.
13:
Сирини сақлайман.
14:
Ҳақоратламайман, ғийбатини қилмайман, пастга урмайман, ҳасад қилмайман, орқасидан жосуслик қилмайман ва алдамайман.

Жавоб:
1: Қўшнимга сўз ва феъл ила яхшилик қиламан ва агар ёрдамимга муҳтож бўлса, ёрдам бераман.
2:
Ҳайит ёки тўй каби хурсандчилик кунларида табриклайман.
3:
Касал бўлса, унинг зиёратига бораман, агар бошига мусибат етса, таъзия билдираман.
4:
Қўлимдан келгунча овқат томонлама ёрдам бераман.
5:
Сўз ёки феъл ила унга азият бермайман.
6:
Баланд овоз билан ёки орқасидан жосуслик қилиш билан азият бермайман. Агар менга азият берса, сабр қиламан.

Жавоб:
1: Кимда ким мени меҳмонга чақирса, унинг чақириғига жавоб бераман.
2:
Агар бировни зиёрат қилмоқчи бўлсам, аввало, ундан изн ва вақт сўрайман.
3:
Унинг олдига киришдан олдин киришга изн сўрайман.
4:
Белгиланган вақтдан кечга қолмайман.
5:
Меҳмонга борган уйимдаги номаҳрам аёллардан кўзимни тияман.
6:
Агар менинг уйимга меҳмон келса уни энг ажойиб ҳолда, очиқ чеҳра ила кутиб оламан.
7:
Меҳмонни энг яхши жойга ўтирғизаман.
8:
Овқат ва бошқа ичадиган нарсалар ила икром қиламан.

1: Бирор оғриқни сезган пайтимда, ўнг қўлимни ўша оғриётган ерга қўйиб, уч маротаба «Бисмиллаҳ» деб айтаман ва «Аллоҳнинг иззати ва қудурати ила тортаётган аламимдан паноҳ беришини сўрайман», – деб етти маротаба айтаман.
2:
Аллоҳнинг тақдирига рози бўламан ва сабр қиламан.
3:
Касал биродаримнинг зиёратига шошиламан, ҳаққига дуо қиламан ва унинг олдида кўп ўтирмайман.
4:
Мендан талаб қилмасидан дам солиб қўяман.
5:
Сабр қилишга, Аллоҳга дуо қилишга, намозга ва таҳоратга махкам бўлишга чақираман.
6:
Касалнинг ҳаққига «Ас'алуллоҳал ъазийм роббал ъаршил ъазийм ан яшфияк», - деб етти маротаба дуо қилишлик.

Жавоб: Аллоҳ азза ва жаллага холис ният қилиш.
2:
Ўрганган илмимга амал қилишим.
3:
Қандай ҳолда бўлса ҳам, муаллимимни улуғлайман ва ҳурмат қиламан.
4:
Унинг олдида одоб ила ўтираман.
5:
Унга жим қулоқ соламан ва дарсини бўлмайман.
6:
Савол берганда одоб ила савол бераман.
7:
Исми ила нидо қилмайман.

Жавоб:
1: Мажлис аҳлига салом бераман.
2:
Мажлис тугаган ерга ўтираман. Бирортани ўзим ўтиришим учун турғизмайман. Икки кишининг орасига ўтирмоқчи бўлсам, изн сўраб кейин ўтираман.
3:
Бошқа одам ўтириши учун силжиб ўтираман.
4:
Мажлисда гапни бўлмайман.
5:
Мажлисдан чиқишдан олдин изн сўрайман ва салом бераман.
6:
Мажлис тугагач, мажлис каффорати дуосини ўқийман. «Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдик, Ашҳаду алла илааҳа илла Ант. Астағфирука ва атўўбў илайк».

Жавоб:
1: Эрта ухлайман.
2:
Таҳоратда ухлайман.
3:
Қорнимни ерга қилиб ухламайман.
4:
Ўнг томонимни босиб ётаман ва ўнг қўлимни ўнг юзимга қўяман.
5:
Тўшагимни қоқаман.
6:
Уйқу зикрларини тиловат қиламан, Ихлос, Фалақ ва Наас сураларини уч маротабадан ўқийман. «Аллоҳнинг исми билан ўламан ва тириламан»,- дейман.
7:
Бомдод намозига тураман.
8:
Уйқудан тургандан сўнг: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وإِلَيْهِ النُّشُوْرُ.
«Бизга ўлдиргандан сўнг (яна) ҳаёт берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайтиш унгадир!»,- деб айтаман.

Жавоб:
1: Еб-ичиш ила Аллоҳ таолога итоат қилишни ният қиламан.
2:
Ейишдан олдин икки қўлимни юваман.
3:
«Бисмиллаҳ» дейман ва ўнг қўл билан олдимдан олиб ейман. Лаганнинг ўртасидан ёки бошқанинг олдидан олиб емайман.
4:
Агар бошида «Бисмиллаҳ» дейишни унутсам, «Бисмиллаҳи аввалиҳи ва ахириҳи», - деб айтаман.
5:
Бор овқатга рози бўламан, овқатни айбламайман. Агар ёқса ейман, ёқмаса жимгина емайман.
6:
Бир неча луқмагина ейман, кўп емайман.
7:
Ичимликка ёки овқатга пуфламайман. Совигунча тегмай тураман.
8:
Овқатни бошқа бирорта билан ейман. Оилам ёки меҳмон билан бирга ейман.
9:
Катталардан олдин овқат ейишни бошламайман.
10:
Бир нарса ичаётганда ҳам «Бисмиллаҳ»ни айтаман, ўтириб, учга бўлиб ичаман.
11:
Овқат еб битгач Аллоҳга ҳамд айтаман.

Жавоб:
1: Кийимимни ўнг томондан кия бошлайман. Аллоҳга кийим кийгандан сўнг ҳамд айтаман.
2:
Кийимни қизил ошиқдан пастга туширмайман.
3:
Ўғил болалар қиз болаларнинг, қизлар ўғил болаларнинг кийимини киймайди.
4:
Кофир ва фосиқларнинг кийимига ўхшаш кийим киймаслик.
5-Кийимларни ечаётиб «Бисмиллаҳ»ни айтиш.
6-Оёқ кийимни ўнг оёқдан кийиб, чап оёқдан ечишлик.

Жавоб:
1: «Бисмиллаҳ, алҳамдулиллаҳ», «Бизга буни бўйсундирган зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик Ва, албатта, Биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз», - деб айтаман. [Зухруф сураси: 13-14].
2:
Агар мусулмон кишининг олдидан ўтсам, унга салом бераман.

Жавоб:
1: Тўғриланиб тавозеъ ила юраман ва йўлнинг ўнг томонидан юраман.
2:
Йўлиққан инсонимга салом бераман.
3:
Кўзимни тияман ва бировга зиён бермайман.
4:
Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтараман.
5:
Йўлдан азият берувчи нарчаларни олиб ташлайман

Жавоб:
1: Чап оёғим билан чиқаман ва: «Бисмиллаҳи, Аллоҳга таваккал қилдим. Бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиш ва қувват ёлғиз Аллоҳдандир.
Эй Аллоҳ, мен Сендан адашишдан ёки адаштирилишдан, тойиш ёки тойдирилишдан, ёки зулм қилиш ёки зулмланишдан, ёки (бировга) жоҳиллик қилиш, ёки менга жоҳиллик қилинишдан паноҳ беришингни сўрайман», - деб айтаман. 2: Уйга ўнг оёғим билан кираман ва: «Аллоҳ номи билан кирдик ва Аллоҳ номи билан чиқдик ва Парвардигоримизга таваккал этдик.» .
3:
Биринчи қиладиган ишим мисвок қилиш бўлади. Сўнгра аҳли оиламга салом бераман.

Жавоб:
1: Чап оёғим билан кираман.
2:
Киришдан олдин: «[Бисмиллаҳ]. Эй Аллоҳ! Албатта, мен Сендан эркак ва урғочи жинлардан паноҳ беришингни сўрайман», - деб айтаман.
3:
Аллоҳнинг зикри бўлган бирор нарсани олиб кирмайман.
4:
Ҳожат ўтаётиб парда ёпиб оламан.
5:
Ҳожат ўталадиган ўринда гапирмайман.
6:
Ҳожатимизни адо қилаётган вақтимизда қиблани орқа томонимизга ҳам олди томонимизга ҳам қилмаймиз.
7:
Нажосатни кеткизишликда ўнг қўлимизни эмас, балки, чап қўлимизни ишлатамиз.
8:
Ҳожатимизни одамлар юрадиган ёки соясида дам оладиган жойга адо қилмаймиз.
9:
Ҳожатимизни адо қилгандан сўнг қўлимизни яхшилаб ювамиз.
10:
Ҳожатхонадан чап оёғимизда чиқамиз ва "Ғуфроонака" (маъноси: "Аллоҳим сенинг мағфиратингни сўраймиз"),- деб айтамиз.

Жавоб: 1: Масжидга ўнг қадамимиз билан кириб қуйидаги дуони ўқиймиз: "Бисмиллаҳ, Аллоҳуммафтаҳ лий абвааба роҳматика" маъноси: "Бисмиллаҳ, Аллоҳим менга раҳмат эшикларингни очгин!"
2:
Икки ракат намоз ўқиб сўнгра ўтирамиз.
3:
Намоз ўқиб турган одамлар олдидан кесиб ўтмаймиз, йўқолган нарсасини излаб бақириб турган одамга жавоб бермаймиз ва масжидда олди сотти қилмаймиз.
4:
Масжиддан чап оёғимизда чиқиб, ушбу дуони ўқиймиз: "Аллоҳумма инний асъалука мин фадлика" (маъноси: "Аллоҳим, мен сенинг фазли карамингдан ато этишингни сўрайман!")

Жавоб: 1: Агар мусулмон кишини кўрсак " Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳу",- деб салом берамиз. Саломсиз ёки қўлимизнинг ўзини кўтариб қўйишлик одобга тўғри келмайди.
2:
Саломлашган одамимизнинг юзига қараб табассум қиламиз.
3:
Ўнг қўлимиз билан саломлашамиз.
4:
Агар бизга бирор киши салом берса унга ундан ҳам яхшироқ ёки ҳеч бўлмаса салом берганидек жавоб қайтарамиз.
5:
Кофир инсонга саломни биринчи бўлиб бермаймиз. Агар у салом берса унга шу сингари жавоб қайтарамиз.
6:
Ёши кичиклар катталарга, уловдагилар пиёдаларга, юриб кетаётганлар ўтирганларга ва оз жамоат кўпчиликка салом беради.

Жавоб: 1: Бирор бир манзилга киришлик учун аввал изн сўраймиз.
2:
Уч маротаба киришлик учун изн сўраймиз кейин эса ортимизга қайтиб кетамиз.
3:
Эшикни уч маротаба оҳисталик билан чақирамиз ва эшикка юзимиз билан қараб эмас, балки, ўнг ёки чап томонимизда қилиб турамиз.
4:
Ота онамиз ёки бошқаларнинг ётоқхоналарига изн сўрамасдан кирмаймиз. Хусусан, бомдод намозидан олдин, қайлула вақтида ва хуфтондан кейин изн сўрамасдан киришлик мумкин эмас.
5:
Яшалмайдиган касалхона ва бозор сингари жойларга изн сўрамасдан киришликда ҳеч қандай муаммо йўқ.

Жавоб: 1: Ҳайвонларни озуқаси ва сувини берамиз.
2:
Ҳайвонларга раҳмдил бўламиз ҳамда уларга тоқати кўтармайдиган нарсаларни юкламаймиз.
3:
Уларни азобламаймиз ва озор бермаймиз.

Жавоб: 1: Машғулотларимиздан мақсад Аллоҳ таолонинг ризоси ва тоат ибодатига кучли бўлишни мақсад қиламиз.
2:
Намоз вақтларида ўйнамаймиз.
3:
Ўғил болалар қизлар билан аралаш ҳолатда шуғулланмайди.
4:
Агар спорт учун бирорта кийим кийсак авратларимизни ёпиши зарур.
6:
Ҳаром бўлган спорт турлари билан шуғулланмаймиз. Жумладан, юзга уриладиган ва авратлар очиладиган спорт турларига қатнашишлик мумкин эмас.

Жавоб: 1: Ҳазиллашишда ростгўй бўлиш ҳам ёлғон гапирмаслик.
2:
Ҳазилимиз масхара ва бировларга озор беришдан холи бўлиши.
3:
Кўп ҳазиллашмаслик.

Жавоб: 1: Аксирганда оғзимизни қўлими ёки кийимимиз, ёки дастрўмол билан ёпишлик.
2:
Аксиргандан сўнг Аллоҳга ҳамд айтиш.
3:
Аксирган одам ҳамд айтса унга "Ярҳамукаллоҳ" деб айтиш.
4:
Агар унга " Ярҳамукаллоҳ",- деб айтилса, " Яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу баалакум",- деб айтиш.

Жавоб: 1: Эснаганда оғизни ёпишликка ҳаракат қилиш.
2:
Эснаганда овоз чиқармаслик.
3:
Оғизни қўл билан ёпишлик.

Жавоб: 1: Қуръони каримни таҳорат билан ўқишлик.
2:
Одоб ва виқор билан ўтиришлик.
3:
Тиловатни бошлашдан олдин "аъузубиллаҳ"ни ўқишлик.
4:
Тиловат қилганда тадаббур билан ўқишлик.